...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Элчихонаси Маъруфжон Шакаровнинг холидан хабар олди


18:28, 19.07.2018 Жамият
 4 594

Ташқи ишлар вазирлиги Москва шаҳридаги “Матросской тишины” қамоқхонасида сақланаётган бола ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ, Москвадаги “Матросской тишины” қамоқхонасида 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси Маъруфжон Шакаровга Россиядаги Ўзбекистон Элчихонаси томонидан барча ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Москва шаҳридаги “Матросской тишины” қамоқхонасида сақланаётган Маъруфжон Шакаров ҳақида навбатдаги расмий маълумотни эълон қилди.
 
2018 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими ходими Ўзбекистон фуқароси Маъруфжон Шакаровга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Москва шаҳридаги Жазони ижро этиш федерал хизматининг 1-тергов изоляторига (СИЗО-1) ташриф буюрган.
 
“Учрашув чоғида Шакаров соғлигидан шикоят қилмади.  Ҳар куни СИЗО раҳбарияти у билан суҳбат ўтказмоқда,  врач тиббий кўрикдан ўтказмоқда.  Тез тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас” дейилади хабарда.
 
СИЗО-1 раҳбарияти берган изоҳга кўра, агар Шакаров очлик ҳолатини тўхтатса,  соғлигини тиклаши учун тиббий бўлимга жойлаштирилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ТИВ Маъруфжон Шакароф Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар