Мустақиллик референдумида жами 3 миллион 305 минг киши қатнашган. Бу кўрсаткич умумий овоз берувчиларнинг 72 %ини ташкил қилади.
Кеча мухтор вилоятда яшайдиган араб ва туркман элатига мансуб аҳоли вакиллари ушбу референдумга “байкот” эълон қилишига қарамасдан Эрбил, Сулаймония ва Дуҳок каби шаҳарларида, шунингдек, Керкук ва Мосул вилоятининг баъзи туманларида референдум участкалари ўз фаолиятини бошлаган эди.
Ироқ Курдистони мухтор вилояти сайлов ва референдум комиссияси матбуот котиби Сирван Зирарий баёнотига кўра, мустақиллик референдумида жами 3 миллион 305 минг киши қатнашган. Бу кўрсаткич умумий овоз берувчиларнинг 72 %ини ташкил қилади.
Зирарий ўз баёнотида референдум натижалари 72 соатда кейин эълон қилинишини қўшимча қилди.