Унинг вазни 500 кг дан оғирроққа етган эди. Оғир вазни туфайли Имон Аҳмад 20 йил кўчага чиқолмаган эди.
36 ёшли Имон инсультга чалиниб, тўшакка “михланиб” қолганди. Жорий йилнинг баҳорида Мумбайда даволанган аёл қарийб 200 кг вазн йўқотган эди. Унинг юқори вазни 500 кг дан зиёдроқ бўлган эди. Яқинлари Мумбайдаги шифохона хизматидан қониқмагач, уни БААга олиб кетишган эди.
Имон Аҳмад Абдулатий кеча, 25 сентябрь куни Абу-Дабида вазнни йўқотиш бўйича ўтказилган кўп сонли операциялар оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Al Arabia” нашри хабар бермоқда.
Абу-Дабида Имон Аҳмад Абдулатийнинг саломатлиги юзасидан турли соҳалардаги 20 нафар шифокор масъул бўлишган. Аммо 25 сентябрь куни аёл буйрак етишмовчилиги ва ичак фаолиятининг бузилиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Маълумотларга кўра, Имон Аҳмад вазни оғирлиги туфайли 20 йил кўчага чиқмаган. Қисқа вақт давомида у диетага амал қилган ҳолда 100 кг вазн йўқотганди.
7 март куни овқат тановвул қилиш миқдорини камайтириш мақсадида ошқозонининг 75 фоиз миқдори жарроҳлик йўли билан олиб ташланган эди. Ўшанда у 13 кун ичида 98 кг вазндан халос бўлган эди.
Аммо аёл 3 йил аввал инсультни бошидан кечирганди ва шу сабаб тутқаноқдан азият чекар эди.