...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Татаристонга нима экспорт қилиш мумкинлигини айтди


10:56, 26.09.2017 Жамият
 3 875

Бош вазир Татаристон Ўзбекистон учун муҳим ҳамкор эканини таъкидлади.

Кеча, 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихоновни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихонов Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Татаристон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
 
Ўзбекистон Бош вазири Татаристон Республикасини Ўзбекистон учун Россиядаги муҳим ҳамкор эканини қайд этди.
 
Абдулла Арипов “Россиянинг ривожланган ҳудудларидан бири бўлган Татаристон билан ўзаро савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, мадания ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш икки томон манфаатлари учун ҳам мос” эканини таъкидлади.
 
Ўзбекистон Татаристонга енгил автомобиллар, текстиль маҳсулотлари, тери ва пойафзал маҳсулотлари, электр ва механик ускуналар, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтириш мумкин.
 
Татаристон эса Ўзбекистонга электр ускуналари, нефт-кимё маҳсулотлари, ёғоч, қоғоз, фармацевтик воситалар, тиббиёт техникаси ва бошқа маҳсулотларни етказиб беради.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Абдулла Арипов Рустам Миннихонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар