Австралия–Сурия жавоб ўйини 10 октябрь куни Сиднейдаги Australia Stadium майдонида бўлиб ўтади.
Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи рефери вазифасини бажариш яна бир ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев зиммасига юклатилди.
Бирлашган Араб Амирликлари вакили Али Муҳаммад Бужсаим ҳакамларнинг ишига баҳо берса, Саудия Арабистон вакили Салмон Муҳаммад Нашман комиссар вазифасини бажарада.
Маълумот учун, Австралия–Сурия жавоб ўйини 10 октябрь куни Сидней шаҳридаги Australia Stadium майдонида бўлиб ўтади.
Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 да старт олади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки беллашув 5 октябрь кунига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Осиё минтақасининг “А” гуруҳининг сўнгги турида Сурия терма жамоаси Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, Ўзбекистон терма жамоасини 4-ўринга тушуриб юборганди.
Агар шу гол киритилмаганида ҳозир Сурия ўрнида Ўзбекистон Австралия билан плей-офф ўйинини ўтказган бўларди.