...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхона интерактив хизматлари орқали 210 тонна қоғоз иқтисод қилинди


10:24, 26.09.2017 Жамият
 2 283

“ICT WEEK Uzbekistan–2017” АКТ ҳафталигида божхона интерактив электрон хизматлари биринчи ўринда деб эътироф этилди.

Маълумки, жорий йилнинг 18–22 сентябрь кунлари ахборот коммуникация технологиялари соҳасида йилнинг энг муҳим воқеаси — “ICT WEEK Uzbekistan–2017” АКТ ҳафталиги бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон ва хориж олимлари томонидан яратилган юзлаб ишланма ва технологиялар намойиш этилган ушбу ҳафталикда божхоначилар ҳам фаол иштирок этиб, интерактив электрон хизматлар кўрсатиш номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди.
 
Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг Ахборот хизмати “Qalampir.uz” таҳририятига маълум қилган.
 
Жорий йилнинг сентябрь ойи ҳолатига Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жами 498 481 та мурожаат келиб тушган бўлса, мурожаатларнинг 392 558 таси, яъни қарийб 80 фоизи Давлат божхона қўмитасининг хизматларига тегишли.
 
Давлат божхона қўмитаси томонидан кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони ҳозирча 22 тани ташкил этмоқда. Келгусида эса бу каби интерактив хизматлар сонини янада ошириш кўзда тутилган.
 
Ушбу интерактив хизматлар вақтни тежаш, қоғоз харажатларини камайтириш, божхона органларига бормасдан ўз иш жойларидан интернет орқали керакли маълумотларни олиш ҳамда расмийлаштириш ва шу каби бир қанча қулайликлар яратиб келмоқда.
 
Масалан, “Электрон декларациялаш” ахборот тизими орқали 2014 йилда 98,7% божхона юк декларациялари электрон шаклда расмийлаштирилди. Сўнгги 3 йилда эса бу кўрсаткич 99, 9 % ни ташкил қилиб келмоқда.
 
Энг муҳими, товарларнинг божхона расмийлаштируви учун сарфланган вақт 4,7 мартага қисқарган.
 
2017 йилнинг ўтган даврида шартномаларнинг 99,9 фоизи, яъни 228 мингдан ортиқ шартнома ва уларга қўшимча битимлар электрон шаклда рўйхатдан ўтказилган.
 
Мазкур фаолиятнинг такомиллашуви ўлароқ қоғоз бланкалари учун сарфланган салкам 4 млрд. сўмдан зиёд миқдоридаги харажатлар тадбиркор ихтиёрида қолмоқда ва бунинг натижасида 210 тоннага яқин қоғоз иқтисод қилинди.
 
Жорий йили тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш ва божхона расмийлаштируви жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш йўналишида яна 2 та янги хизмат амалиётга жорий этилди. Булар, “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш” ҳамда “Божхона брокерига тартиб рақамини бириктириш” интерактив хизматлари.
 
Хусусан, 2017 йилнинг якунига қадар “Контракт маълумотлари”, “Банк БЮД маълумотлари” ҳамда “Почта” интерактив хизматларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режалари белгилаб олинган бўлиб, уларни Ягона интерактив хизматлар порталига интеграция қилиш режалаштирилган.
 
Шунингдек, келгусида божхона органлари томонидан тақдим этиладиган рухсат этувчи характерига эга ҳужжатлар ва лицензияларни тақдим этиш хизмаларини “Ягона дарча” марказларига интеграция қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинган.
Улуғ БЕК

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Божхона интерактив хизматлари Божхона ҳужжатлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар