...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расмий хабар: Ғафур Раҳимов Олимпия ўйинларига бориши тақиқланди


11:30, 05.10.2018 Спорт
 5 403

Халқаро олимпия қўмитаси AIBA’нинг вақтинчалик раҳбари борасида шундай қарорга келди.

Халқаро ҳаваскорлик бокс уюшмаси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғафур Раҳимовнинг ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларига ташриф буюриши тақиқлаб қўйилди. Мазкур таъқиқ Халқаро олимпия қўмитаси томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда “Insidethegames” интернет нашри хабар бермоқда.
 
Халқаро олимпия қўмитаси бош директори Кристоф Де Кеппер AIBA билан иш бўйича муносабатлардан ташқари, барча алоқаларни музлатиб қўйилгани ҳақида баёнот берган.
 
У Халқаро ҳаваскорлик бокс уюшмасига расмий хат билан чиққан ва унда қуйидагилар талаб этилган:
 
1.     Ўсмирлар ўртасидаги 6-18 октябрь кунлари Буэнос-Айресда (Аргентина) бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига AIBA раҳбарини ташриф буюришини таъқиқлаш.
 
2.     Қўмитанинг Буэнос-Айресдаги Олимпия ўйинларида ўз спортчилар хавфсизлигини таъминлаш.
 
3.     Халқаро ҳаваскорлик бокс уюшмаси ички тузилмасида вазият яхшиланмаса, барча алоқалар музлатилган ҳолатда давом этиши.
 
Аввалроқ, бокс Ғафур Раҳимов сабаб Олимпия ўйинлари дастуридан чиқариб юборилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинлари 6-18 октябрь кунлари Буэнос-Айресда (Аргентина) бўлиб ўтади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:AIBA Ғафур Раҳимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!