Пенс бу ҳақда Вашингтондаги Гудзонов институтидаги нутқида айтган.
Кеча, 4 октябрь куни АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Хитой АҚШ президенти Дональд Трампнинг сиёсатидан норозилигини ва уни АҚШдаги сайлов жараёнларига таъсир қилиб, ҳокимиятдан четлатмоқчилигини маълум қилди. Пенс бу ҳақда Вашингтондаги Гудзонов институтидаги нутқида айтган.
“Хитой кейинги ойда бўлиб ўтадиган конгресс сайловлари ва 2020 йилдаги президентлик сайловларига таъсир ўтказиб, Трампнинг қайта сайланишига йўл қўймоқчи эмас”, дейди Пенс.
Пенс таъкидлашича, Хитой АҚШ жамияти фикрига, 2018 йилги сайловларга, 2020 йилги президентлик сайловларига олиб келадиган жараёнларга мисли кўрилмаган таъсир кўрсатишга уринмоқда. Очиқчасига айтганда, Трампнинг етакчилиги мевасини келтирмоқда, Хитой эса бошқа президентни истамоқда.
“Разведкамизнинг таъкидлашича, Хитой штатлар маъмурияти, маҳаллий ҳокимият органлари ва расмий шахслар сиёсий масалалар бўйича федерал ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги исталган келишмовчиликларни қўллашлари учун уларга таъсир қилишга уринмоқда”, деб айтган Пенс.
Вице-президентининг айтишича, Хитойлик юқори лавозимли расмий шахслар бизнес етакчиларига АҚШ томонидан савдо соҳасида қабул қилинаётган чораларни қоралашга ишонтириш мақсадида таъсир қилишга уринган. Пенс АҚШнинг йирик компанияларидан бири Оқ уй сиёсатига қарши чиқишдан бош тортса, лицензиядан маҳрум қилиниши билан қўрқитилганини бунга мисол тариқасида келтирган.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов