...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистонлик фуқаро Гиннеснинг рекордлар китобига киришга даъвогарми?!


13:22, 26.02.2018 Жамият
 7 126

Агар ушбу ниятим амалга ошса, йўл-йўлакай кўрган-кечирганларимни китоб қилиб ёзиш ниятидаман.

Беруний тумани фуқароси Равшан Яхшимуродов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишлаб Беруний туманидан Тошкент шаҳригача пиёда юриб бормоқчи эканини маълум қилди.
 
– Буюк инсоннинг хотираси учун 1200 км йўлни пиёда босиб ўтиш ғояси пайдо бўлганига анча бўлди, – дейди Р.Яхшимуродов. – Беруний қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида техник ходим бўлиб ишлайман. Агар ушбу ниятим амалга ошса, йўл-йўлакай кўрган-кечирганларимни китоб қилиб ёзиш ниятидаман. Мен Берунийдан Тошкент шаҳригача пиёда боришга тайёрман.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил сентябрь ойида наманганлик Ҳусан Ходжибоев Биринчи Президент қабригача велосипедда бориб, зиёрат қилиб келганди. Ўшанда Ҳусан Ходжибоев велосипед билан Намангандан Самарқандгача 500 км. масофани босиб ўтганди.
Фирдавс БЕК

Теглар:рекорд пиёда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар