...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда овозли пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари бошланди


18:29, 19.11.2018 Жамият
 4 318

Ушбу сигнал ҳайдовчиларни йўлакчада пиёда ҳаракатланаётганидан огоҳ этади.

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида илк маротаба овозли пиёдалар йўлакчаси қурилди. Косон тумани “Мустақиллик” кўчасида янги инновацион лойиҳа асосида “Хавфсиз пиёдалар йўлакчаси” қурилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Йўлакча бир кеча-кундузда пиёдалар хавфсизлигини бирдек таъминлаш мақсадида мураккаб электрон воситалар билан жиҳозланган. Хусусан, ушбу пиёдалар йўлакчасига 50 ва 30 метр етмасдан шовқин чиқарувчи горизонтал полосалар барпо этилган. Бунинг учун йўл қопламаси 0,5 сантиметр қалинликда қириб олиниб, сариқ рангли кўндаланг қоплама қопланган бўлиб, улар ҳайдовчининг сергаклигини ошириш билан бирга йўлакчага яқинлашаётганидан огоҳ этади.




 
Шунингдек, махсус қурилмалар пиёда йўлакка кириши билан ишга тушиб, ўта сезгир детекторлар ёрдамида йўлакка пиёда кираётганлиги тўғрисидаги огоҳлик сигналини ҳаракатланаётган пиёда тасвири акс этган йўл белгисига узатади. Ҳамда пиёда йўлакчадан ўтаётганида ўта сезгир детекторлар ёрдамида майин товушда “пиёдалар диққатига, эшитиш ва қўл телефонларидан фойдаланманг” деб йўлакчадан ўтаётган пиёдаларни қўл телефонидан фойдаланмасликка ундайди. Ушбу сигнал ҳайдовчиларни йўлакчада пиёда ҳаракатланаётганидан огоҳ этади.
 
Бундан ташқари, йўлакчада узоқдан кўриниб турадиган оргпластик шиша материалдан тайёрланган вертикал йўналтиргич ўрнатилган бўлиб, тунда ёруғлик тарқатадиган светодиод ҳам жойлаштирилган. Йўлнинг қатнов қисмига чиқиш жойида иккитадан, пиёдалар йўлакчасида эса 4 тадан вертикал йўналтиргич қўйилган. Яшил ёритгичлар пиёдаларга йўналишни кўрсатади. Вертикал йўналтиргичлар йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдаларга ўтиш нуқтаси ҳақида ахборот беради. Кундузги ва тунги вақтларда пиёда ва ҳайдовчиларга яхши кўриниб туради.






 
Пиёдалар йўлакчаси бўйлаб горизонтал чироқлар тунги вақтда пиёдани ёритиш билан бирга ҳайдовчини тўхташ чизиғи ҳақида огоҳлантиришга ҳам хизмат қилади. Шунингдек, ушбу ҳудудда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган фуқароларни назорат қилувчи 3 та видеокамера ўрнатилган. Бу пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга йўл ҳаракати қоидабузарликларининг олдини олади.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Овозли пиёдалар йўлаги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар