...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қадимги Миср худоларининг қабристони топилди


13:16, 26.02.2018 Олам
 4 226

Мисрда мамлакатдаги энг қадимий қабристонлардан бири топилди.

Мисрлик археологлар Қадимги Миср худоси Тот коҳинларига даҳлдор бўлган қабристонни топдил. Бу ҳақда “Sky news” хабар бермоқда.
 
Миср пойтахти Қоҳиранинг жанубидаги Туна Габал мавзесидаги қабристондан ўрганилган топилмалар милоддан аввалги 305 йилга тегишли эканлиги аниқланди.
 
Археологлар қазув ишлари давомида 40 та тоштобут, улар ичида Қадимги Миср худоси Ҳоруснинг тўрт ўғли тоштобути, кўплаб ҳайкалчалар ва қабр ўринларини топишган.



Бу топилмалар айнан Қадимги Миср худоси Тотнинг коҳинлари томонидан маълум маросим амаллари бажарилган ҳолда кўмилганини билдиради.
 
Археологлар ушбу даҳмаларнинг қадимийлиги 2000 йилдан ошгани учун уларни авайлаб ковлаб олиш кераклиги ва бу ишни тўлиқ якунлашга 5 йил кетиши мумкинлигини айтишмоқда.
 
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, топилмалар жуда яхши сақланган, улардаги мўмиёланган жасадлар экспертиза учун яхши топилма бўлади.
 
Шунингдек, тоштобутлар қадимий иероглифлар билан безатилган ва уларга қадимий ёзувда марҳумларнинг номлари ёзиб қўйилган.
 
Мисрдаги ноёб топилмалар бўйича раҳбар Ҳолид Анонийнинг фикрича, мамлакатдаги қадимий қабристон ўринларини ўрганишда бу ҳали бошланиши ва яқин орада бундай археологик изланишлар янада самарали йўлга қўйилади.
Икром Раҳмон

Теглар:топилма Миср Қоҳира қабристон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!