Биргаликдаги ёши 208 ёш 259 кун бўлган жуфтлик.
Шу йилнинг 25 июль маълумотларига кўра, Масао Матсумотонинг ёши 108 йил 16 кун ва Мияко Соноданики эса 100 йил 243 кун деб ҳисобланиб, Гиннесс рўйхатига киритилди. Бу жуфтликнинг ёшлари биргаликда 208 йил 259 кун деб ҳисобланди.
Улар 81 йил бир ёстиққа бош қўйишган. Ҳозирда 5 қиз, 13 набира ва 25 нафар абиралари бор. Чол-кампирнинг беш қизи ҳам турли мамлакатларда туғилган.
Масао Иккинчи Жаҳон урушига ҳарбий хизматга чақирилгандан сўнг, Мияко қизлари билан ёлғиз қолган. У икки фарзандини вояга етказиш учун жуда қаттиқ меҳнат қилган. Мияко урушнинг қийинчиликларига қарамай, турмуш ўртоғи харбий хизматдалигида қизларини ёлғиз ўзи катта қилди.
Ва ниҳоят, урушдан сўнг Масао 1946 йил оиласига қайтди. Америка Қўшма штатларида бу жуфтлик ҳурмат билан кутиб олинди.