Дарья Латишева 12 нафар спортчи ичида иккинчи натижани қайд этди.
Кеча ушунинг таулу йўналишида баҳсларда иштирок этган Дарья Латишева учинчи натижани қайд этиб, финал йўлланмасига эга чиққан эди. Бугун у мусобақанинг финал босқичида чиқиш қилди.
Қувонарлиси, Дарья Латишева 12 нафар спортчи ичида иккинчи натижани қайд этиб, мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.
Маълумот ўрнида, бунгача Ўзбекистон Осиё ўйинларида ушу баҳсларида умуман медаль ютмаган. Бу Ўзбекистон учун спортнинг ушбу тури бўйича қўлга киритилган илк медаль бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинларидаги медаллари сони тўрттага етди.
Мусобақаларда ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишлари давом этмоқда.