Шу тарзда қонунбузар ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ушбу қурол-яроғларни ноқонуний равишда сақлаб келган.
Хусусан, фуқаро Ж.Тажимуратовнинг (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) яшаш хонадони амалдаги тартибларга биноан ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонининг хўжалик томорқасига эски кийгизга ўралган ҳолда 1 дона бир стволли ов милтиғи, 2 дона патрон ва 38 дона гильзалар кўмиб қўйилгани фош қилинди.
Шу тарзда қонунбузар ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ушбу қурол-яроғларни ноқонуний равишда сақлаб келган.
Шунингдек, Қўнғирот туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир фуқаро О.Азаматовнинг ҳам яшаш хонадони амалдаги тартиблар асосида ва холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, бу ерда ҳам 1 дона бир стволли ов милтиғи ва 3 дона гильзалар яширин равишда сақланаётгани аниқланди.
Кегейли туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Мамбетов эса хонадонини кўздан кечириш пайтида “топилган” 1 дона икки стволли ов милтиғига тегишли биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олмади.
Мазкур ҳолатлар юзасидани жиноий ишлар қўзғатилди ҳамда суд томонидан тегишли жазо чоралари кўрилди.