11 июль куни 1 соат давомида ёққан қор қалинлиги айрим ҳудудларда 9-10 сантиметрга етган.
Маълумотларга қараганда, 11 июль куни 1 соат давомида ёққан қор қалинлиги айрим ҳудудларда 9-10 сантиметрга етган. Синоптиклар шу куни кузатилган ёғингарчилик миқдори 99,6 мм эканини маълум қилишди.
Статистик маълумотларга қараганда, ҳар 15 марта момақалдироқ ҳолати қайд этилганида, улар орасида 1 мартасида дўл ёғади. Бу совуқ атмосфера фронтининг ўтганидан ёки юқори циклон билан боғлиқ.
Маҳаллий аҳоли дўл остида қолган ҳосилнинг тақдиридан ташвишга тушган. Улардан бири ижтимоий тармоқ орқали қуёшли Қозоғистонда бундай ҳарорат кузатилиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмаганини ёзиб қолдирди.