...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда аёллар беҳаё видеолар олиб киришда айбланди


11:08, 27.11.2017 Жамият
 5 135

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 72 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа сақлаб келингани маълум бўлди.

Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг худудий органлари томонидан божхонага оид қонунбузарликларни олдини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, амалдаги тартиб қоидаларга зид ўлароқ, фақат ўз манфаати, бузуқ нафсини ўйлайдиган айрим фуқаролар томонидан юртимиз ҳудудига порнографик мазмундаги маҳсулотларни олиб киришга уриниш ҳолатлари тўхтагани йўқ.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан порнографик мазмундаги материаллар билан боғлиқ аниқланган 76 та (8 минг 623 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар, ўйин карталари ва суратлар) қонунбузарлик ҳолатларидан 8 таси (592 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар, ўйин карталари ва суратлар) айнан аёллар томонидан содир этилган.

Мисол учун, “Санкт-Петербург – Қарши” йўналишидаги 640-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Қарши тумани Янгиобод қишлоғида истиқомат қилувчи Барно Ўролова (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли “Samsung SM G361H/DS” маркали қўл телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 31 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.

Шунингдек, Барно билан ҳампарвоз бўлган Сурхондарё вилояти Термиз туманида истиқомат қилувчи Асила Санаеванинг ҳам қўл юклари холислар иштирокида йўловчи божхона декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилганда, декларацияда кўрсатилган “Alcatel 5070D” маркали қўл телефони ва унга ўрнатилган хотира картасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 72 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа сақлаб келингани маълум бўлди.

Якунда фуқаролар Б.Ўролова ҳамда А.Санаевага нисбатан суднинг қарори асосида 449 минг 325 сўмдан жарима жазолари тайинланди. Ашёвий далил сифатида олинган қўл телефонлари нопок материаллардан тозаланиб, давлат эгалигига ўтказилди.

Фуқароларимиз шуни билишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, порнографик мазмундаги маҳсулотларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Порнография Божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар