...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оилавий жанжал натижасида 4 киши вафот этди


10:52, 27.11.2017 Олам
 10 299

Оилавий можаро сабаб эр ўз хотини ва уч нафар фарзандини ёқиб юборган.

Россиянинг Томск вилоятидаги шаҳарчалардан бирида оилавий можаролар сабаб эр ўз хотинига тез ёнувчи суюқлик сепиб, ёқиб юборган. 

Бошланган ёнғин оқибатида 28 ёшдаги хотин ва унинг 1,5 ёшдан 6 ёшгача бўлган уч нафар қизчаси вафот этган.

Мазкур жиноят гумонланувчиси ва уйдаги бошқа кишилар  турли даражадаги куйиш билан касалхонага ётқизилган ҳамда уларнинг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан “Умумхавфни юзага келтирувчи ҳолатда икки ва ундан кўпроқ, шу жумладан ёш болаларни ўлдириш” моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
Обил Сафаров          

Теглар:Оилавий можаро Эр Хотин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!