...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жисмоний фаолликнинг пастлиги саратонга етаклайди


10:49, 27.11.2017 Саломатлик
 4 171

Саратон юзага келишининг 7 фоизига ортиқча вазн сабаб бўлади.

Америка онкология жамияти саратон хасталигининг юзага келиши билан боғлиқ янги маълумотларни тақдим этди.
 
Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, саратон зарарли одатлар ва нотўғри ҳаёт тарзи оқибатида юзага келади.
 
Саратон хасталигининг юзага келишига аввало тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиши сабаб бўлади.
 
Барча онкологик касалликларининг 19 %-29 % ўлим ҳолати айнан тамаки чекиш оқибатида содир бўлади.
 
Инсоннинг ортиқча вазни ҳам турли хавфли касалликларга сабаб бўлиши маълум.
 
Жумладан, саратон юзага келишининг 7 % ига ортиқча вазн сабаб бўлади. Ўлим ҳолатларининг 6 фоизи ҳам айнан ортиқча вазн туфайли содир бўлади.
 
Саратон хасталиги юзага келишига шунингдек, алкоголь истеъмоли, ультрабинафшаранг нурлар таъсири ёки жисмоний фаолликнинг пастлиги ҳам сабаб бўлади.
 
Тадқиқотлар давомида юқоридаги омилларнинг саратоннинг 26 хил кўринишига таъсири ўрганилди.
 
Шифокорлар зарарли одатлар оқибатида асосан ўпка саратони ва йўғон ичак саратон кўп учрашини хулоса қилишди.
 
Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, зарарли одатлардан халос бўлиш, доимий тартибли овқатланиш ва жисмоний фаоллик саратоннинг олдини олишини таъкидлашмоқда.
 
Бундан ташқари, мутахассислар онкологик хасталиклар юзасидан доимий текширувдан ўтишни тавсия қилишмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Онкология Саратон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!