...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қарзни қайтармасликнинг антиқа усулини ўйлаб топган “тадбиркорлар”


18:56, 27.04.2017 Жамият
 10 233

Дилшод Арипов бошчилигидаги жиноий гуруҳга ёлғон хабар бергани учун Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган.

Тошкентда қарзни қайтармасликнинг антиқа усулини ўйлаб топган “тадбиркорлар” қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
 
2017 йилнинг 18 апрель куни Дилшод Арипов ички ишлар идорасига талончилик қурбонига айланганини билдириб, жиноятчиларни тутиш юзасидан ариза билан мурожаат этади.
 
Унинг кўрсатишича, номаълум шахслар ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида Яккасарой тумани ҳудудида унинг бошқарувидаги Matiz русумли автомобилни давлат рақамлари бўлмаган кулранг Matiz автомашинасида сиқиб тўхтатиб, 86 миллион сўм нақд пулларини эгаллаб, воқеа жойидан яширинишган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилади. Тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчи Дилшод Арипов юқоридаги пулларни қарзга олиб, қайтариб бермаслик учун шериклари Алишер Комилов, Азиз Шарипов ва Алишер Турсунов билан бирга уюштиргани аниқланган.
 
Ҳозирда Дилшод Арипов бошчилигидаги жиноий гуруҳга ёлғон хабар бергани учун Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган.
Беҳзод Рўзиев

Теглар:Дилшод Арипов жиноий гуруҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар