Жиноий тўда ихтиёрида бўлган ва озод қилинган 500 кишининг 236 нафари вояга етмаган болалар бўлган.
Интерпол хабарига кўра, ҳозирча жиноий гуруҳнинг 40 аъзоси қўлга олинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари, жумладан етакчи раҳбарлари қидирилмоқда.
Интерпол хабарида айтилишича, Чад, Мали, Мавритания, Нигерия, Сенегал давлатларида ўтказилган “Интерпол операцияси” вақтида жиноий тўда ихтиёрида бўлган ва озод қилинган 500 кишининг 236 нафари вояга етмаган болалар эканлиги аниқланган.
Қўлга олинган 40 нафар жиноятчига нисбатан одам савдоси билан шуғулланиш, уюшган жиноятчилик, инсонларни ноқонуний ушлаб туриш, мажбурий меҳнат ва болаларни тутқунликда ушлаб туриш ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
“Herald” ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳозир жиноятчиларнинг бошқа кирдикорлари, яъни аёлларни мажбурий фоҳишаликка ёллаш, уларга зулм ўтказиш ва таҳқирлаш ҳолатлари бўйича тергов-суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.