Жасурбек Латипов мағлубиятга учради ва унинг турнирдаги иштироки тўхтади.
Дастлаб ринггга кўтарилган Иқболжон Холдоров мезбонлар вакили Нурали Алиевга қарши рингга чиқди.
Рақибига нисбатан яхши ҳаракат қилган Иқболжон жангни анча фаол ўтказди ва якунда ғалабани қўлга киритди.
Рио олипиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ҳам турнирни юқори кайфиятда бошлади.
Озарбайжонлик Гошкар Сафарали Ҳасанбойга қарши жиддий қаршилик кўрсата олмади. Тўлиқ устунлик Ўзбекистоннинг фахри бўлган спортчи томонида бўлди.
Белоярскийда бўлиб ўтаётган мусобақада -52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов ҳам иштирок этди.
Жасурбек илк босқичда россиялик Артур Ложниковга қарши рингга чиқди.
Жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланган Жасур жангни иккинчи рақамли боксчи сифатида ўтказди. Афсуски боксчимиз мағлубият сабаб дастлабки турда турнирдаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди.
75 вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Илк жангда боксчимизга қозоғистонлик Амандик Манашевга қарши жангда иштирок этган рақибини нокдаун ҳолатига туширди.
Тўлиқ устунлик Исроил томонида бўлди ва ўзининг дастлабки жангида ишончли ғалабани қўлга киритди.