Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари кекса аёлни қўлга олди ва унга нисбатан айблов эълон қилди.
Эмили Коакли яна шу банкка қайтиб келади ва олган пулидан кам чиққанини банк ходимларига тушунтиради.
Банк ходимлари ва Коакли ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келгандан сўнг банк ходимлари “унинг пули”ни қайтиб беришмайди.
Шундан сўнг Эмили “яхши” гапни тушунмайдиган банк ходимларига қарши кескин чора кўришга ўтади ҳамда 38 калибрли ўқотар қурол билан банкка кириб, зудлик билан “унинг пули”ни қайтиб беришларини талаб қилади.
Воқеа жойига етиб келган полиция кекса аёлни қўлга олади ва унга нисбатан банкни ўмаришга қилинган қуролли ҳужум ҳамда террорчилик ҳаракатида айблайди.
Полиция бироз муддат ўтгач Коаклини гаров эвазига озодликка чиқаришади.