Жиноий гуруҳга Ибайдулла Субхонов (Ўзбекистон фуқароси) раҳбарлик қилган.
“GTA” жиноий гуруҳи томонидан 2012-2014 йилларда Россия Федерациясининг Москва шаҳри, Москва ва Калуж вилоятлари ҳудудларидан ўтувчи “М4” трассаларида ҳаракатланувчи автомобилларга ҳужум уюштириб келган.
Ушбу жиноий гуруҳ 17 та қотиллик, босқинчилик, ўғирлик, хужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларни содир этган. 2017 йилда Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган махсус операция вақтида беш нафар гуруҳ аъзолари қўлга олинган, уч нафари ҳалок бўлган.
Ушбу жиноий гуруҳ аъзолари Ҳазратхон Додохонов, Шержон Қодиров, Анвар Улуғмуродов ва Умар Хасановларга нисбатан умрбод қамоқ жазоси, Зафаржон Ғуломов эса 25 йил озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукум қилинди.
Маълумот ўрнида, Россия Федерациясида ишлаш мақсадида борган бир гуруҳ Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон республикалари фуқаролари томонидан 2012 йилда “GTA” (Grand Theft Auto шу номдаги компьютер ўйинидан олинган) жиноий гуруҳига асос солинган.
Жиноий гуруҳ томонидан 2012-2014 йилларда Россия Федерациясининг Москва шаҳри, Москва ва Калуж вилоятлари ҳудудидан ўтувчи трассаларда ҳаракатланувчи автомобилларга ҳужум уюштириб келган. Ушбу жиноий гуруҳга Ибайдулла Субхонов (Ўзбекистон фуқароси) раҳбарлик қилган.
Шунингдек, Россияда ишлаб келаётган мигрантларни “Ислом давлати” ва “Ҳизбут-таҳрир” диний экстремистик ва террористик ташкилотларига ёллаш билан ҳам шуғулланиб келган. Ибайдулла Субхонов махсус операция вақтида ўлдирилган.