Гумондорларнинг уч нафари Иштихон, бир нафари Самарқанд туманида яшаган.
Маълумотга кўра, жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушланган уч нафар шахс Иштихон, бир нафари Самарқанд туманида яшаган.
Ушбу шахслар билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида турли шаҳар ва туманларда жами 16 ўғирлик, 1 маротаба босқинчилик жиноятини содир этганлиги аниқланди.
Юқоридаги жиноятларнинг дастлабкилари 2017 йил март ойида содир этилган. Уларнинг аксарияти хонадон ўғирлиги ҳисобланиб, шу кунга қадар очилмай келаётган эди.
Вилоят ИИБ ходимларининг 2 йиллик суриштирув ишлари натижасида жиноят кимлар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, босқинчилик ва ўғирлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди.