...
МЕНЮ
ONLINE TV

Равшан Эрматов Конфедерациялар кубогида ишлайди


18:29, 27.04.2017 Спорт
 2 828

Улар ЖЧ-2018 да ишлайдиган номзодлар орасидан ва ФИФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан танлаб олинган.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ-2018 мусобақасидан аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги-2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажаради. Бу ҳақда ЎФФ Ахборот хизмати хабар берди.
 
17 июндан 2 июлга қадар давом этадиган мазкур турнирда 6 та футбол конфедерациясидан жами 36 нафар ҳакам ишлайди. Улар ЖЧ-2018 да ишлайдиган номзодлар орасидан ва ФИФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан танлаб олинган.
 
Ҳакамлар ФИФА томонидан ташкил этилган махсус семинарларда иштирок этиб, ҳам назарий, ҳам амалий тайёрлов курсларини ўтди. Номзодларни тайёрлашда ФИФА Ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Пьерлуижи Коллина ва ФИФА Ҳакамлар департаменти раҳбари Массимо Бузакка иштирок этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Конфедерациялар кубоги ЖЧ-2018 Равшан Эрматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!