...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қарор: АЁҚШлар ижарага берилади


16:54, 06.03.2018 Жамият
 3 452

Ушбу тадбир давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилади.

Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага босқичма-босқич берилади. Бу ҳақда “norma.uz” хабар берди.

Ушбу тадбир давлат-хусусий шериклик шартлари ҳамда хусусий шахсларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга нефть маҳсулотларини сотиши асосида амалга оширилади. 


 
АЁҚШларни фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун дизель ёнилғисини уларнинг ҳақиқий харажатлари ва рентабелликни таъминлашидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган чегирмаларни ҳисобга олиб, нефть базалари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олишлари мумкин бўлади.
 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва жорий йилнинг 1 мартидан кучга кирди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 28 февралдаги қарори билан дизель ёқилғиси ва ЭКО дизель ёқилғисининг ягона чакана нархига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:дизель АЁҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар