...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина Президенти кортежи қарияни уриб юборди


16:47, 06.03.2018 Олам
 6 389

Қария ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

6 март куни маҳаллий вақт билан 11:45 ларда Киев марказидаги Шелковичная ва Институтская кўчалари чорраҳасида Украина президенти кортежи қарияни уриб юборди. Бу ҳақда "Украинские вести" хабар берди.
 
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жабрланувчи инспекторнинг таъқиқ ишорасига қарамай кўчани кесиб ўтмоқчи бўлган. Қаттиқ зарбага қарамай қария оёққа турган.


 
Патруль полициячилари унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тез ёрдам машинасини чақирган. Қария ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
 
ЙТҲ содир этган автомобиль воқеа жойида қолган. Президент кортежидаги бошқа машиналар ҳаракатни давом эттирган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Президент кортежи қария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!