Ёнғин нима сабабдан чиққани ҳозирча маълум эмас.
3 январдан 4 январга ўтар кечаси Хитойнинг Цзилинь провинциясида жойлашган қариялар уйида катта ёнғир содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ёнғин чиққан чоғда бино ичида 39 киши бўлган. Воқеа жойига етиб келган ёнғинга қарши хизмат ходимлари 32 кишини бино ичидан олиб чиқиб, қутқаришга мувафақ бўлишган. 7 нафар кекса олов ичида қолиб, вафот этган.
Ҳозирча ёнғин сабаблари аниқланганича йўқ. Айни вақтда ушбу иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Умида Якубова