Федерал полиция Берлин терактини амалга оширишда гумон қилинаётган икки нафар шахснинг уйини текширувдан ўтказди.
Федерал полиция Берлин терактини амалга оширишда гумон қилинаётган икки нафар шахснинг уйини текширувдан ўтказди.
Биринчи гумондор – 26 ёшли Тунис фуқароси. Маълумотларга кўра, у теракт содир этилгунга қадар Амри билан алоқада бўлган. Полиция бу шахс теракт уюштириш ҳақида ахборотга эга, ҳатто, терактни ташкиллаштиришда унга ёрдам берган бўлиши мумкинлигига ишонмоқда.
Иккинчи текширув ишлари Амрининг уйида ўтказилди. Полиция у террорчилар билан алоқада бўлганини айтмоқда.
28 декабрь куни Берлнда яна бир гумондор қўлга олинган эди. Полициянинг тахмин қилишича, қўлга олинган 40 ёшли тунислик фуқаро Анис Амри билан доимий алоқада бўлиб турган. Бироқ уни ҳибсда ушлаб туриш учун расман ордер берилмаган.
Берлин терактида 12 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 80 нафар киши турли тан жароҳати олди. Ушанда юк машинаси тўпланган одамлар гуруҳи устидан 80 метргача кириб борган.