...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ер усти транспорт тизими ўзгартирилади


12:53, 04.01.2017 Жамият
 7 040

Тошкент шаҳар ҳокимияти ер ости ва ер усти транспорт тизимига бир неча ўзгартиришлар киритди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси таклифи билан “Тошкент метрополитени” ДУК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий тузилмасига киритилди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимияти Тошкент метросида йўловчиларни ташиш кўрсаткичларини ошириш мақсадида ер ости ва ер усти транспорт тизимига бир неча ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хабар берди.
 
Унга кўра, шаҳар атрофидаги маршрутлар йўналишлари мувофиқлаштирилиб, метрополитен йўналишларини такрорлайдиган ер усти транспорт маршрутлари йўқ қилинади.
 
Шунингдек, метрополитен бекатларига йўловчиларни олиб келадиган мавжуд ер усти транспортларининг айримларида давомийлик ва йўналиш схемалари ўзгартирилади.
 
Бундан ташқари, метрополитен бекатлари олдида ер усти транспорт маршрутларининг шоҳ бекатлари қурилиши белгиланди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон темир йўллари Автобус метро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар