...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германиядаги терактни уюштирганнинг қаердалигини айтганга мукофот пули берилади


12:36, 22.12.2016 Олам
 2 760

Германия Бош прокуратурасининг хабарига кўра, Анис Амри қуролланган ва хавфли бўлиши мумкин.

19 декабрь куни тунда Берлиндаги Курфюрстендамм кўчаси ҳудудида ташкил қилинган Рождество ярмаркасига катта юк машинасининг урилиши оқибатида 9 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан бир кун ўтиб, қурбонлар сони 12 тага етди.
 
Айни вақтда ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган шахс Тунис фуқароси Анис Амри қидирилмоқда. Унинг қаердалиги ҳақидаги аҳборотни берган одамга 100 минг евро миқдорида мукофот ваъда қилинган. Бу ҳақда “Euronews.com” хабар бермоқда.  
 
Германия Бош прокуратурасининг хабарига кўра, Анис Амри қуролланган ва хавфли бўлиши мумкин.
 
21 декабрь куни полиция Шимолий Рейн-Вестфалиядаги Эммерих шаҳрида жойлашган умумий яшаш пунктида қидирув ўтказди. Бу ерда жиноятчиликда гумон қилинаётган шахс истиқомат қилган.
 
“Федерал прокуратура қидирув бошқармасининг маҳаллий бўлими миллий хавфсизликка дахл қилувчи жиноятни содир этишга тайёргарлик кўрилганини аниқлади”, деб хабар қилади Ички ишлар вазирлигининг ҳудуддаги ходими Ральф Егер.
 
Юк машинасининг ўриндиғи остидан топилган гумонланувчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома асосий далил сифатида баҳоланмоқда.
 
Хабарларда қайд этилишича, юк машинаси кабинасида полиция ҳайдовчиси ва террорчи ўртасида кураш кечган. Полиция террорчининг таҳдидидан қутилишга муваффақ бўлиб, юк машинасини одамлар орасига ҳайдаб кетишига ҳалал беришга уринган. Бироқ ушбу вазиятда полициячи ҳалок бўлган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Берлин Рождество ярмаркаси Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!