Ёдгорлик Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида қад ростлаши мўлжалланмоқда. Ҳайкал ўрнатиш учун 35 миллион рубль сарфланади.
Депутатлар Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига аталган ёдгорлик ўрнатиш қарорини маъқулладилар.
Москва шаҳрида Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш таклифи Ўзбекистон томонидан берилган. Ёдгорлик Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида қад ростлаши мўлжалланмоқда. Ҳайкал ўрнатиш учун 35 миллион рубль сарфланади.
Маълумотларга кўра, ҳайкал Ўзбекистон томонидан тайёрлаб берилади, уни ўрнатиш ва ободонлаштириш ишларига Москва бошчилик қилади.
Шунингдек, депутатлар йиғилиш давомида англиялик шоир ва драматург Уильям Шекспир ҳайкалини ўрнатиш таклифини ҳам қабул қилди.
Шекспир ёдгорлигини ўрнатиш ғояси Британиянинг Россиядаги кенгаши томонидан таклиф этилди. Жорий йил шоир вафотига 400 йил тўлиши муносабати билан адабиёт оламида “Шекспир йили” деб эълон қилинган.