Президент Трамп ўз маслаҳатчилари билан Сурияга жазо бериш вариантлари ҳақида маслаҳатлашди.
Жорий йилнинг 25 февралида Сурия ҳукуматининг Шарқий Ғутага қилган ҳаво ҳужумидан кейин аҳоли ва тиббиёт ҳодимлари жабрланганларда хлордан заҳарланиш белгилари борлиги ҳақида гапиришган.
Трамп Сурия ҳукуматининг хлордан фойдаланганлик ҳақидаги хабарлардан кейин “ҳукумат (президент Башар Асад) ни жазолаш вариантларини” сўраган.
“Ўтган ҳафта бошида президент маъмурият бошлиғи Жон Келли, Миллий хавфсизлик масалалари маслаҳатчиси Герберт Макмастер ва Мудофаа вазири Жеймс Мэттис иштирок этган Оқ уйдаги йиғилишда эҳтимолий ҳаракатларни муҳокама қилган, деб хабар беради нашр.
Унга кўра, Трамп муайян ҳарбий ҳаракатлар тўғрисида бир қарорга келмаган ва учрашув иштирокчилари вазиятни кузатишга келишган.
Ўз навбатида, Пентагон матбуот-котиби Дана Уайт бундай учрашув бўлмагани ва Мэттис муҳокамада иштирок этмаганини айтмоқда.
Бироқ президент маъмурияти вакилининг сўзларига қараганда, Мэттис қуролли жавоб қайтаришга қатъиян қарши, Макмастер эса таклифни қўллаб қувватлаган.
Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг апрелида АҚШ Сурияга 59 та қанотли ракеталар билан зарба берган эди. Вашингтон бу ҳаракат 100 киши ҳалок бўлишига сабаб бўлган Суриянинг Идлиб провинциясида кимёвий қурол қўлланишига жавоб эканини айтган.