Ҳ.Маҳмудова олган тан жароҳатлари туфайли Бекобод шаҳар марказий шифохонасида вафот этган.
Қайд этилишича, 2018 йил 5 март куни соат 19.30 да Бекобод шаҳар Нурли йўл маҳалласида жойлашган “Буюм бозори” яқинидаги темир йўлда ҳаракатланиб келаётган “Ўзметкомбинат” ОАЖга қарашли тепловоз поезди Бекобод туманида яшаган, 1958 йилда туғилган Ҳанифа Махмудовани ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборган.
Ҳ.Маҳмудова олган тан жароҳатлари оқибатида Бекобод шаҳар марказий шифохонасида вафот этган.