...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги қарор: Хорижга ишлашга кетаётганларга 1000 доллардан кредит ажратилади


16:03, 06.03.2018 Жамият
 8 655

АТ “Алоқабанк”нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан “VISA-migrant” пластик карталарини жорий этади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига шарҳ эълон қилинганини хабар қилгандик.
 
Қарорда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқаролар учун қуйидагиларни ўз ичига олган банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш назарда тутилган:



АТ “Алоқабанк”нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан “VISA-migrant” пластик карталарини жорий этиш ҳамда АТИБ “Ипотека банк” томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш;
 
“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан Россия Федерациясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни комплекс суғурта ҳимоя қилиш бўйича Россияда ўз ваколатхоналарини очиш, имтиёзли тарифлар бўйича темир йўл ва авиачипталар сотиш ихтисослаштирилган кассаларда вақтинчалик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталашни расмийлаштириш учун доимий тарзда суғурта агентларини жойлаштириш;
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти қабул қилинган қарорини амалга ошириш қуйидагиларга:
 
биринчидан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга транспортда чиқиш вақтида ва етиб боргандан сўнг ҳаёти ва соғлиғи ҳимоя қилиш.
 
иккинчидан, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларни ҳисобини ва рўйхатга олинишини ташкил этиш ҳисобига меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солишнинг зарур механизмларини жорий этиш;
 
учинчидан, меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган банк ва суғурта хизматлари миллий бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга имкон беради.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар