Зиддиятлар натижасида “фавқулодда ҳолат” жорий қилинган.
Икки диний жамоа ўртасидаги ихтилофлар ўтган йилдан буён давом этмоқда.
Маҳаллий буддистлар можаронинг бошланишига мусулмонлар уларни ислом динига мажбурлаб ўтказиш учун ҳаракат қилаётгани, хусусан, бунга таъсир қилиш мақсадида будда тарихий ёдгорликларини бузиб ташлаётганини маълум қилди.
Мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири Кандида ҳам “фавқулодда ҳолат” жорий қилинган.
Маълумотларга кўра, ушбу тўқнашувлар охирги ўн кундан бери давом этмоқда. Ҳукумат эса иккала томонларни ҳам жиддий чоралар кўрилишидан огоҳлантирди.