...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қариялар уйида йирик ёнғин содир бўлди


12:43, 01.02.2018 Олам
 3 421

Истиқомат қилувчиларнинг учдан икки қисми ҳалок бўлган.

Япониянинг шимолий ороли Ҳоккайдонинг Саппоро шаҳрида бугун, 1 февралга ўтар кечаси йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “NHK” телеканали хабар берди. 
 
Ёнғин қариялар уйидан чиққан, ҳозирда 11 киши ҳалок бўлгани хабар берилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, ёнғин ҳақидаги хабар ўт ўчириш хизматига маҳаллий вақт билан  23:40 (Тошкент вақти билан 19:40)да келиб тушган. Ёнғин жойига 40 нафар ўт ўчирувчи юборилган.
 
Ёнғин чиққан бинода 16 киши яшаган. Барча истиқомат қилувчилар қариялар бўлиб, кам таъминланган фуқаролар учун ижтимоий ёрдам пулини олиб кун кўришган.
 
Қутқарувчилар беш кишини 50 ёшдан 80 ёшгача бўлган  уч эркак ва икки аёлни қутқариб қолишди. Қолган 11 киши – саккиз эркак ва уч аёл ҳалок бўлган.
 
Ёнғин сабаблари  ҳали аниқланмаган. Тергов ишлари давом этмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг Мирянг шаҳридаги Сежонг шифохонасида жорий йилнинг 26 январь куни ёнғин келиб чиққан эди. Унда 31 киши ҳалок бўлган эди. 
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Япония Қариялар уйида ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!