АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг “Америка орзуси” номли дастурининг моҳияти ҳақида гапирди.
Президент Трамп ушбу мажлисда “Америка орзуси” дастурини амалга ошириш учун қулай шароит мавжудлигини таъкидлаган.
Трамп америкалик ҳар бир фуқаро қаттиқ меҳнат қилса, ўзига ишонса, Америкага ишонса, ўзи орзу қилган бахтга эриша олиши мумкинлигини айтди.
У Конгрессга мамлакат тараққиёти учун керак бўлган 1.5 трлн долларлик янги инфраструктурали сармоя ҳақидаги қонун лойиҳасини киритганини маълум қилди.
Энг муҳими, Трамп Америкадаги мигрантларнинг ноқонуний яшаётган фарзандлари ҳақида гапирди ва уларнинг келажагига ойдинлик киритди. Унга кўра, агар ушбу мигрантлар ўз хулқи, ҳаракатчанлиги ва ташаббускорлиги билан наъмуна кўрсата олса, албатта, АҚШ фуқаролигига қабул қилинади.
Шунингдек, мажлисда грин карта соҳибларининг фаолияти қандай бўлиши ҳақида сўз очилди. Таъкидланишича, ҳар қандай ҳолатда ҳам грин кард асосида келган фуқароларга Америкада ҳамма шароит бор. Агар грин карта соҳиблари АҚШ хавфсизлигига ва жамиятининг салбий шаклланишига хазмат қилса, у ҳолда ушбу дастурни тўхтатиш ҳақида қарорни Когрессга тақдим қилиниши айтилди. Унингча, мигрантлар ишлаш, жамиятга ўз ҳиссасини қўшиши ва албатта, бу мамлакатни ҳурмат қилиши лозим.
Мажлис давомида президент мамлакатдаги наркотик асосидаги юз бераётган ўлимлар ҳақида танқидий фикрлар билдирди.