...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоро вилояти ДСБ ноқонуний равишда цех ташкил қилган “тадбиркор”ни аниқлади


12:26, 01.02.2018 Жамият
 7 421

Яширин цех эгасининг айтишича, маҳсулотларини у бозорда 4 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача пуллаган.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ва Ғиждувон туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан фуқароларнинг яширин цех ва солиқ қонунчилигига зид бўлган ноқонуний фаолияти аниқланди.
 
Хусусан, Ғиждивон тумани Зарангари ҚФЙ Поскати қишлоғида яшовчи фуқаро Жамол Болтаев ўз хонадонида яширин цех ташкил қилиб, темир дарвозалар ясашни йўлга қўйгани аниқланди. Олинган маълумотларга кўра, “тадбиркор” 5 ойдан буён ноқонуний фаолият юритиб келган.
 
Яширин цех эгасининг айтишича, маҳсулотларини у бозорда 4 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача пуллаган. Бироқ, англаганингиздек, у шу пайтгача фаолиятини қонунийлаштириб қўйишни асло хаёлига келтирмаган.
 
Ўтказилган профилактика тадбир кунида ушбу фуқаронинг давлат рўйxатидан ўтиб, қонуний фаолият юритиши таъминланди.
 
Туманнинг Говшин МФЙ Хонақо қишлоғида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган Зокир Облоевнинг ҳам хатти-ҳаракатларида солиқ қонунчилиги талабларини бузиш аломатлари сезилгани боис давлат солиқ хизмати органлари ходимлари мазкур шахс билан ҳам профилактик суҳбатлар ўтказдилар.
 
Аниқроқ айтадиган бўлсак, фуқаро Зокир Облоев тадбиркор сифатида “Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини чакана сотиш” фаолияти бўйича давлат рўйхатидан ўтган. Бироқ, кузатувлар жараёнида у озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга  яширинча омухта ем ва қурилиш  маҳсулотлари савдоси билан ҳам шуғулланиб келган.
 
Профилактика тадбир кунида ушбу тадбиркорга ҳам тушунтириш берилиб, мазкур қонунбузарликнинг олди олинган. 

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар