Бу ҳақда Ҳукуматнинг 28 февралдаги қарорида келтирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 28 февралдаги қарори билан дизель ёқилғиси ва ЭКО дизель ёқилғисининг ягона чакана нархига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, 1 мартдан бошлаб 1 литр дизель ёқилғиси 12,1 фоизга оширилиб, 4600 сўм, ЭКО дизель ёқилғиси 11,9 фоизга оширилиб, 4700 сўм этиб белгиланди.
Қарорга мувофиқ, дизель ёқилғиси мазкур нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва ёқилғи қўйиш шахобчаларига қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда сотилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 февралдаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан фермер хўжаликлари учун дизель ёнилғиси 4600 сўм этиб белгиланиб, бу нарх йил давомида ўзгармаслиги қайд этилганди.

Фирдавс БЕК