...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қандай маҳсулотлар инсульт ва инфарктнинг олдини олади?


11:44, 31.07.2017 Саломатлик
 4 679

Шифокорларнинг фикрича, кашнич истеъмол қилиш ва унинг шарбатини ҳар куни ичиш инсультнинг олдини олади.

Бугунги кунда юрак хасталигига учраётган кишилар ҳақида кўп эшитамиз. Бу касаллик ҳозирга қадар қанчадан-қанча одамларнинг умрига зомин бўлмоқда. Хўш, хасталик хавфини камайтиришнинг имкони борми?
 
Россиялик олимлар кўп йиллик изланишлардан сўнг, юрак касалликлари ва гипертония хавфини камайтирувчи маҳсулотларни аниқлаб, рўйхатини тузишди. Рўйхатда 10 та фойдали маҳсулотлар номи келтирилган.
 
Шифокорларнинг фикрича, кашнич ёки унинг шарбатини ҳар куни ичиш инсультга чалинишнинг олдини олади. Сабаби, бу ўсимлик таркибида капилляр ва қон томир деворларини мустаҳкамловчи модда мавжуд.
 
Янги картошка эса юрак мушакларига салбий таъсир кўрсатувчи эркин радикалларни танадан тозалайди. Яхшиси, ёзги картошканинг пўстини артманг. Унда калий моддаси кўп бўлади.
 
Помидорда қон босимини нормаллаштириб турувчи ликопин пигменти мавжуд.
 
Ўрик шарбати бош мияни яхши озиқлантириб,организмни кислородга тўйинтиради. Шунингдек, у юракни витамин билан таъминлайди.
 
Малина, узум, имбирь, саримсоқ ҳам юрак хасталикларига чалинишнинг олдини олишга хизмат қилади. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Шифокор юрак хасталиги Помидор Ўрик шарбати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!