...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Кўчада мобил телефондан фойдаланишнинг аянчли оқибатлари


11:34, 31.07.2017 Олам
 3 633

АҚШнинг Ҳонолулу шаҳрида йўловчилар қўл телефонида қисқа хабарлар ёзиш ва чорраҳадан ўтаётганда қўл телефонида сўзлашиш таъқиқланди.

Дунё бўйлаб ижтимоий муаммоларга сабаб бўлаётган мобил телефонлардан кўчада фойдаланишга қарши турли чоралар кўрилмоқда.
 
Жумладан, АҚШнинг Ҳонолулу шаҳрида кўчада кетаётган одамларга қўл телефонида қисқа хабарлар ёзиш ва чорраҳалардан телефонда сўзлашган ҳолда ўтиш таъқиқлангани ҳақида хабар қилинмоқда.
 
Ушбу ҳужжат “смартфон зомбилари” ҳаётини сақлаб қолиш ва уларга етиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
 
Шаҳар мэрининг айтишича, қоидани бузганлар 15 дан 99 АҚШ долларигача бўлган қийматда жаримага тортилади.
 
Ушбу қоидага кўра, фақат фавқулодда хизматга қўнғироқ қилиш билан боғлиқ ҳолатларда фуқаро жаримадан озод этилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Мобил телефонлар Ҳонолулу АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!