...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қалбаки сўм ва долларларни ясайдиган шахс қўлга олинди


14:15, 13.03.2018 Жамият
 5 293

Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган.

Қорақалпоғистонда сохта пул ишлаб чиқарувчи шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
 
Маълум бўлишича, жорий  йил 12 февраль куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудида якка тартибдаги тадбиркор бўлиб ишловчи А исмли шахснинг ишончига кириб,  уни алдаб,  26 дона қалбаки 10000 сўмлик купюра пулларини бериб,  2 қоп ун маҳсулотлини сотиб олган.



Туман Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қалбаки пулларни ясашда гумон қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида яшовчи фуқаро О қўлга олиниб,  унинг ёнидан қалбаки бўлган 2826 дона 10000 сўмлик пул купюралар ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
 
Тергов тадбирлари давомида гумонланувчи О ушбу қалбаки пулларни Қозоғистон Республикасида яшовчи В исмли шахс билан биргаликда ясаганлиги ва Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мақсадида олиб кирганлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди яъни,  ўтказиш мақсадида қалбаки пул ва чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб,  ясаш ёки уларни ўтказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб,  ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:купюра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар