Янги купюрани чиқариш бир қатор ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни талаб қилади.
Маълум бўлишича, 100 минг сўмлик купюрани пластик банкнота (полимер) шаклида чиқариш имкониятлари кўриб чиқиляпти. Гарчи бу борада охирги тўхтамга келинмаган бўлса-да, бир нарса аниқки, пластик купюралар таннархи арзон бўлмайди.
Лекин яхши тарафи шундаки, бундай пулларни қалбакилаштиришнинг иложи йўқ. Русларнинг 200 рубли шундай шаклда чиқарилган. Бу ҳозирча фақатгина таклиф ҳисобланади, холос.
Эслатиб ўтамиз, банкноталар намуналари ва уларнинг дизайнлари Олий Мажлис Сенати Кенгаши маъқуллагандан сўнг Марказий банк томонидан тасдиқланади. Янги купюрани чиқариш бир қатор ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни талаб қилиши таъкидланади.