...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳоннинг энг ноодатий ва чиройли пул белгилари


17:46, 16.08.2017 Бу қизиқ
 5 581

Эртак қаҳрамонлари бўлган Микки Маус, Гуфи, Оппоғой, Сув париси ва “Disney” компаниясининг бошқа мультфильм персонажлари акс этган долларни кўрганмисиз?

Дунё мамлакатларида антиқа ва бежирим кўриниши билан оммалашган бир неча пул белгилари бор. Айни вақтда ҳаммамиз учун одатийдек кўринган пул купюралари бир неча ўн йиллардан кейин камёб пуллар рўйхатига кирса, ажаб эмас.
 
Дунёнинг бир неча ноодатий пул бирликларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
  1. АҚШ долларининг чекланган ҳолатда фойдаланишга чиқарилган тури:
 
АҚШ доллари аслида дунёда энг кенг тарқалган пул бирлиги ҳисобаланади. Эртак қаҳрамонлари бўлган Микки Маус, Гуфи, Оппоғой, Сув париси ва “Disney” компаниясининг бошқа мультфильм персонажлари акс этган долларни кўрганмисиз? Бу пул бирликлари ҳақиқий пул сифатида муомалага киритилган. У Дисней доллари деб ном олган. Бир жиҳати, бу купюралар “Disney” боғларида амал қилади.
 
  1. Евро тангалар:
 
Евро тангаларнинг анимацион турдаги нусхаси йўқ, аммо уларнинг қиммат тури мавжуд. Германия Федератив Республикасининг бирлашувига 25 йил тўлиши муносабати билан 25 евролик танга 2015 йил 1 октябрдан муомалага киритилган. Европада маълум сана юзасидан танга чиқариш кенг тарқалган, аммо бундай тангаларнинг қиймати одатда 2 евродан ошмаган.
 
  1. Хатолик билан зарб қилинган танга:
 
Чили пьесолари коллекцияси хатолик билан вужудга келган. 2008 йилда ҳукумат 50 пьесолик тангаларни муомалага чиқарди. Аммо унда мамлакат номи – CHILE сўзи ўрнига CHIIE ёзилган эди. Бу тангалар 1 йилдан ортқи вақт давомида муомалада бўлган. Шундан кейингина ундаги хатолик аниқланган. Албатта, танга сарой раҳбари ишдан олинган.
 
  1. Мальдив руфияси:
 
Бу пул белгиси энг чиройли купюралардан биридир. Ундаги кема, денгиз фаунаси ва флораси ва маҳаллий аҳолининг ҳаёт тарзи тасвири акварель суратларни эслатади. Бу пуллар кўпроқ банкнотага эмас, откриткага ўхшайди.
 
  1. Қозоғистон тангаси:
 
Қозоғистоннинг 5000 номиналга тенг купюраси 2012 йилнинг энг яхши банкнотаси, деб топилган. Унда Қозоғистоннинг мустақиллик рамзи тасвирланган. 2015 йилда 10 000 қийматга эга банкнота чиқарилди. Леопард тасвири туширилган купюра энг чиройли пул белгилари қаторига кирган.
 
  1. Россия рубли:
 
Сочидаги Олимпиада муносабати билан чиқарилган 100 рубллик банкноталар ҳозирда фақат коллекционерлар қўлида қолган. Жорий йил кузда 200 ва 2000 рубллик ҳамда Севастополь ва Узоқ Шарқ рамзи туширилган янги банкноталар муомалага чиқарилади. 2018 йилда эса футбол бўйича жаҳон чемпионати муносабати билан  янги кўринишдаги 100 рубллик пул муомалага чиқарилади. Улар пластикдан тайёрланиши кутилмоқда. Ҳозирча купюранинг дизайни тасдиқланмаган.
 
Дунёнинг чиройли банкноталари қаторига шунингдек, Малайзия банкнотаси, Танзания пули, Индонезия рупияси, Канада доллари, Миср фунти, БАА дирхами киритилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Купюра Банкнота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!