Банкнотнинг олд тарафига анъанавий тарзда қиролича Елизаветта II’нинг сурати акс эттирилади.
Янгиланган турдаги 10 фунтлик купюра 2017 йилнинг 14 сентябридан бошлаб муомалага киритилади. Бу ҳақда Англия банки расмий сайтида хабар қилинди.
Янгиланган купюрада нафақат Жейн Остиннинг сурати, балки унинг машҳур “Ғурур ва андиша” номли романида келтирган иқтибоси – “Очиғини айтсам, мутолаа қилишдек ҳузурни билмайман” сатрлари ҳам ёзилади.
Аввалроқ, Англия банки 5 фунтлик купюраларни ҳам пластик кўринишда чиқарган эди. Унда Уинстон Черчиллнинг сурати акс этган.