Буюк Бритиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр Англия Премер Лигасининг раҳбарлиги номзодлари орасида
Бугун, 19 сентябрь куни АПЛ клублари раҳбарларининг норасмий йиғилиши бўлиб ўтди ва декабрь ойида Англия Премьер-Лигасининг раҳбарлигидан истеъфо берувчи Ричард Скадэмор ўрнига раҳбар бўлиши мумкин бўлган номзодлар рўйхати тузиб чиқилди. Улар орасида Буюк Британия собиқ Бош вазири Тони Блэр ҳам мавжуд, деб ёзмоқда “Daily Mail” нашри.
Бундан ташқари, номзодлар ичида BT холдинги собиқ президенти Гэвин Паттерсон ва “Sky Sports” раҳбари Барни Фрэнсис ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Тони Блер 1997-2007 йилларда мамлакат Бош вазири сифатида фаолият юритган.
Дилмуроджон Раҳимов