...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп кўнгил сўраш учун Каролинага боради


16:01, 19.09.2018 Олам
 1 975

АҚШ Президенти Доналд Трамп тўфондан сўнг Шимолий Каролинага ташриф буюради.

Бугун, 19 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатга ёпирилган “Флоренс” тўфонидан сўнг энг кўп вайроналарга учраган Шимолий Каролина штатига ташриф буюриши кутилмоқда. Ташрифдан асосий мақсад халққа далда бўлиш ҳамда уларга давлат раҳбари ҳар доим ва ҳар қандай шароитда улар билан эканлигини кўрсатиш, деб маьлум қилади Оқ уй расмийлари.
 
Аввалроқ, АҚШнинг жанубий-шарқига ёпирилган “Флоренс” тўфонидан сўнг, бу ҳудудда тошқинлар бошлангани ва ҳафта охиригача давом этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳозирда, 15 000 киши махсус вақтинчалик лагерларда яшамоқда. 200 000 аҳоли ҳали ҳам электр қувватисиз қолмоқда. Шаҳар маъмурияти берган хабарга кўра, 12 000 га яқин кишининг ҳаёти хавф остида.
 
Шимолий Каролинада 1100 дан ортиқ, Жанубий Каролинада эса 40 та асосий йўллар ёпилган. Ҳалок бўлганлар сони 35 нафар. Тўфон тўхтагани билан аҳоли ҳали ҳам саросимада. Тошқин янада кўпроқ талафотлар келтириши мумкинлиги айтилмоқда.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Шимолий Каролина Флоренс Жанубий Каролинада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!