У Лондон клуби сафида 15 ёшидаёқ Англия Лига кубоги баҳсида майдонга тушди.
Лондоннинг “Фулҳэм” жамоаси “Миллуолл” клуби меҳмони бўлди ҳамда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг энг эсда қоларли ҳолати “Фулхэм” клуби сафида 15 ёшли футболчи Харви Эллиотнинг майдонга тушганлиги бўлди. Клуб мураббийи Славиш Йоканович футболчини 81 дақиқада майдонга ташлади.
Таъкидлаш жоизки, Харви Эллиот 2003 йилнинг 4 апрелида Англияда туғилган бўлиб, ярим ҳимоянинг ўнг қанотида тўп суради.