...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Муборак туманида икки раҳбар 21 млн сўм пора олаётиб қўлга тушди


13:01, 26.09.2018 Жамият
 8 295

Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ушбу икки шахсга нисбатанжиноий иш қўзғатилди.

Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва туман молия бўлими раҳбари 21 млн сўм пора олаётганида қўлга тушди.
 
“Ўзбекистон 24” телеканали хабарига кўра, қурилиш компанияси ҳисобига 320 млн сўм пул ўтказилиши керак бўлган. Маҳаллий маъмурият ходимлари қурилиш компаниясидан жами сумманинг 7 фоизини яъни, 21 млн сўм миқдорида “доля” талаб қилишган.
 
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ушбу икки шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қашқадарё вилояти коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар